41

Ўзбекистонда бюджети 20 миллион доллар бўлган тарихий сериал суратга олинади

МАДАНИЯТ 07.10.2019, 11:39
68
Ўзбекистонда бюджети 20 миллион доллар бўлган тарихий сериал суратга олинади

2020 йилда мамлакатимизда “Султана” номли тарихий телесериални суратга олиш ишлари бошланади. Лойиҳани МДҲдаги энг йирик телевизион контент ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган “Star Media” кинокомпанияси амалга оширади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида “Star Media” асосчиси ва бош продюсери Владислав Ряшин билан бўлиб ўтган учрашувда халқаро лойиҳа – “Султана” сериалини яратиш бўйича ҳамкорликдаги режалар муҳокама қилинди. Владислав Ряшин мамлактимизга “Қуддус”, “Пойга” ва “Арвоҳлар шаҳри” каби фильмлари билан танилган франциялик продюсер Жан Чарльз Леви билан бирга ташриф буюрди.

Сериални суратга олиш жараёни Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Лойиҳа инглиз тилида суратга олинади, унда Голливуд актёрлари иштирок этиши кўзда тутилган, актёрлар номи ҳозирча сир тутилмоқда. 

“Султана” сериали сюжети XVII асрда бўлиб ўтган ҳодисаларни ўзида жамлаган бўлиб, бугунги кун учун ҳам долзарб бўлган геосиёсат, ҳукмронлик ва севги учун кураш мавзуларини очиб беради. Олти эпизодни ўз ичига оладиган биринчи мавсум учун бюджет 20 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. 

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+13° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz