41

“Star Media” "Тошкент - нон шаҳри" фильмини суратга олишни режалаштирмоқда

МАДАНИЯТ 07.10.2019, 12:23
55
“Star Media” "Тошкент - нон шаҳри" фильмини суратга олишни  режалаштирмоқда

“Star Media” келаси йили "Тошкент - нон шаҳри" фильмини суратга олишни ҳам кўзда тутмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида “Star Media” асосчиси ва бош продюсери Владислав Ряшин билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинган. 

Ўзбекистон миллий кинокомиссияси томонидан маълум қилинишича, ушбу фильм орқали Шуҳрат Аббосовнинг шу номдаги афсонавий фильмини қайта суратга олиш эмас, балки мутлақо янги асар яратилиши назарда тутилган. 

"Биз "Тошкент - нон шаҳри" фильмини Россиянинг "Биринчи канал"и билан ҳамкорликда суратга олишни режалаштирганмиз. Мамлакатингиз билан боғлиқ барча лойиҳаларни Ўзбекистон миллий кинокомиссияси билан бирга амалга оширамиз" - деди Владислав Ряшин.

Таъкидлаш жоизки, “Star Media” кинокомпанияси 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда МДҲ ҳудудидаги энг йирик кино ва телевизион контент яратувчи компаниялардан бири ҳисобланади. Унинг фонди 5000 соатдан ортиқ ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларга эга. Компания муваффақиятининг асосий омилларидан бири - ўз маҳсулотларини бошқа мамлакатлар бозорларига изчил тарқатишдир.  Жумладан, 50 дан ортиқ чет эл давлати - Шарқий ва Ғарбий Европа, Яқин Шарқ, Хитой, Япония, АҚШ ва Исроил давлатлари “Star Media” маҳсулотларининг доимий ҳаридорлари ҳисобланади. 

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+12° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz