Му5
4

Солиқларни назорат қилишда янги механизмлар жорий этилади

ИҚТИСОДИЁТ 07.10.2019, 14:56
244
Солиқларни назорат қилишда янги механизмлар жорий этилади

Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод МУСАЕВ ЎзА мухбири билан Президентнинг жорий йилнинг 26 сентябридаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар ҳақидаги суҳбатида солиқларни назорат қилишда режалаштирилаётган янгиликлар ҳақида ҳам маълумот берди. 

“– Ахборот технологиялари давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида кенг қўлланилмоқда, жумладан, солиқ сиёсати ва унинг тушумини назорат қилиш соҳасида ҳам. Ахборот технологияларига ихтисослаштирилган солиқ назорати механизмлари жорий қилинмас экан, бу ислоҳотларнинг тўла самара бермаслиги, давлат бюджети даромадларини шакллантиришда камчиликларнинг юзага келишига олиб келиши мумкин.

Шу боис солиқ органлари фаолияти бугун тубдан ўзгартирилмоқда. Етти хил янги турдаги солиқ назорати механизмлари жорий қилинмоқда. Бу қўшилган қиймат солиғи гувоҳномасини олиш, божхона декларацияси асосида кириб келган юкларнинг электрон ҳисоб-фактурасини жорий қилиш, бутун мамлакат тадбиркорлик фаолияти ҳисобини электрон кўринишга ўтказиш, электрон транспорт юк хати жорий қилиб, йўлдаги юклар ҳаракатини назорат қилиш ва маҳсулот тайёр бўлганидан сўнг улар савдосида онлайн назорат-касса аппаратларини жорий қилишда намоён.

Солиқ тизимига бу каби амалиётларни жорий этишда Хитой, Россия, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлар тажрибалари ўрганилди. Бу, ўз навбатида, солиқ тўловида шаффофликни таъминлашга қаратилган.”

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+2° туман
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz