41

Мўйноқда Хитой инвестицияси эвазига қамишдан ДСП ишлаб чиқарилади

ИҚТИСОДИЁТ 07.10.2019, 15:05
Теги: Хитой, Мўйноқ, инвестиция, ДСП
108
Мўйноқда Хитой инвестицияси эвазига қамишдан ДСП ишлаб чиқарилади

Хитой инвестицияси асосида Мўйноқда ДСП ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этилади.

Эсингизда бўлса, Президентга қамишдан ДСП ишлаб чиқариш лойиҳаси тақдим қилинган эди. Яқин келажакда ушбу лойиҳа амалга ошириладиган бўлиб турибди.

Лойиҳанинг қиймати 45 млн. АҚШ долларига тенг. Унинг ижроси бўйича Хитойнинг “Panjin Jijia” компанияси ва “Toshkent Plast Polimer” МЧЖ ўртасида инвестиция келишувига эришилди.  

Шартномага кўра, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиниб, Мўйноқ туманидаги “Тикузик” ҳудудида завод қурилади. Йилига қамишдан 200 000 метр куб ДСП ишлаб чиқарилади.

Завод ишга тушиб кетса, қурилиша камёб бўлган хамашё – ДСПларнинг нархиям сал арзонлашиб қолса ажаб эмас. 

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+20° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz