БМТ Ҳиндистон ҳукуматини Асам штатидаги 2 миллионкишини фуқароликдан маҳрум қилмасликка чақирмоқда. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.
Ҳиндистоннинг Асам штатида истиқомат қилувчи икки миллон киши фуқаролигини йўқотиши мумкин. Сабаби улар бу йилги миллий реестрга киритилмаган. Ушбу рўйхатга киритилмаганларга эса депортация хавф солмоқда. БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги Ҳиндистон ҳукуматини ўз қарорини қайта кўриб чиқишга чақирмоқда. Фуқаролик бўйича миллий реестр Асамда ўтган асрнинг ўрталарида ташкил этилган. Ана ўшанда Бангладеш мустақиллиги учун уруш бошланган ва натижада штатга кўплаб қочоқлар кириб келган.
Энди рўйхатдан жой олмаганлар тўрт ой ичида судда фуқаролик ҳуқуқини исботлаб бериши лозим. БМТ дунё бўйлаб фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Ташкилот маълумотларига кўра, мазкур масалада энг оғир вазият роҳингя мусулмон жамоалари билан юзага келган. Мьянма ҳукумати уларни бангладешлик ноқонуний муҳожирлар сифатида баҳолаб, яқин вақтга қадар фуқаролик беришни рад этиб келган.