Куни кеча Термиз шаҳар Саҳоват маҳалласидаги Ҳайдаровлар хонадонида уч нафар эгизак фарзандлар дунёга келди. Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида кўзи ёриган сурхондарёлик Ирода Хўжамова икки қиз фарзандидан сўнг уч эгизакли бўлди, бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Кесарча кесиш амалиёти орқали 39 ҳафтада дунёга келган чақалоқларнинг каттаси Ҳасанбой 2485 гр., Фотима ва Зуҳрахонлар 2500 гр. вазнда. Улар малакали мутахассислар кўригидан ўтказилди, барчаси соғлом.
Аёлнинг турмуш ўртоғи Умиджон Ҳайдаров қурилиш ташкилотида ишчи бўлиб, меҳнат қилади.
Айни пайтда она ҳам, чақалоқлар ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратида бўлиб, уларга тажрибали шифокорлар томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
18.01.2021, 22:08
Тунис ҳукумати миллий армия бўлинмаларини якшанба куни кечқурун мамлакатнинг бир неча вилоятида ҳукумат муассасаларини ҳимоя қилиш ва тартибсизликлар билан курашиш учун жойлаштирди. Бу ҳақда Республика...15.01.2021, 10:08
Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 14 январь куни ярим тунда ижтимоий тармоқларда Тожикистон ҳудудида жойлашган “Баҳри тожик” (Қайроққум) сув омбори ёрилиши натижасида сув тошқини содир...15.01.2021, 08:32
Сал аввал хабар қилганимиздек, 2021 йил 14 январь куни ярим тунда ижтимоий тармоқлар орқали Тожикистон Республикаси ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омборининг ёрилиши натижасида сув тошқини...14.01.2021, 20:39
Бугун, 14 январь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида исён юз берди. Воқеага ИИВ, ОМОН бўлинмаси ва Россия Миллий гвардияси вакиллари аралашиб,...