Му5
4

Самарқандда меҳмонхона қуриш учун ерлар онлайн-аукцион орқали тақдим этилади

ИҚТИСОДИЁТ 07.10.2019, 22:34
Теглар: аукцион, инвестор, меҳмонхона
729
Самарқандда меҳмонхона қуриш учун ерлар онлайн-аукцион орқали тақдим этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 828-сонли қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 октябрь ойидан бошлаб ЮНЕСКО умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар, шу жумладан буфер зоналарлан ташқари, Самарқанд шаҳридаги ер участкалари меҳмонхоналар қуриш учун жисмоний ва юридик шахсларга E-IJRO аукцион савдо майдончасида электрон онлайн-аукицон орқали тақдим этилади ва уларга қуйидаги инвестициявий мажбуриятлар  юкланади: 

•  майдони 6 сотихдан 15 сотихгача бўлган ер участкасини aжратишда инвесторга 50 та хонадан кам бўлмаган меҳмонхона қуриш; 

•  майдони 15 сотихдан 30 сотихгача бўлган ер участкасини ажратишда ҳолатда - 100 хонадан кам бўлмаган меҳмонхона; 

•  50 сотих ва ундан ортиқ майдонга эга ер участкасини ажратишда - 200 та хонадан кам бўлмаган, З-5 юлдузли тоифадаги стандартларга мос келадиган меҳмонхона қуриш юкланади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+10° ясно
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz