АсосийSport

Хоразмлик полвон Президент соврини — 10 000 долларга эга бўлди

'Хоразмлик полвон Президент соврини — 10 000 долларга эга бўлди'ning rasmi

Термиз шаҳридаги “Алпомиш” ўйингоҳида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишлаб ўтказилган XIV халқаро турнир ўз ниҳоясига етди.

Унда мамлакатимиз ва дунёнинг 48 давлатидан келган 55, 66, 73, 81, 90 ва +100 килограмм вазн тоифасида ёшлар, 48, 57, 70 ва +78 килограмм вазн тоифасида қизлар ҳамда мутлақ вазн тоифасидаги энг сара полвонлар гиламга тушиб, ўзаро беллашди.

Катта спорт байрамига айланган турнирда барча қитьалардан моҳир полвонлар, мураббийлар ва ҳакамлар билан бирга Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Африка Кураш конфедерацияси президенти Томас Дунеер, Панамерика Кураш конфедерацияси президенти Жанни Казанова, Осиё Кураш конфедерацияси президенти Комилжон Рўзиев, шунингдек 19 та хорижий давлатнинг Кураш федерацияси президент ва раислари иштирок этиб, мусобақани томоша қилди.

Қизғин баҳсларга бой бўлган курашнинг мутлақ вазн тоифасида хоразмлик Болтабой Болтаев сурхондарёлик Муҳсин Ҳисомиддиновни мағлуб этиб, Президент соврини – ўн минг доллар миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритди. Иккинчи ўринни эгаллаган Муҳсин Ҳисомиддинов беш минг доллар, учинчи ўрин соҳиби бўлган тожикистонлик Дадахон Қурбоналиев ва эронлик Жафарий Пахловонийларнинг ҳар бири 3 минг 500 доллар миқдоридаги совринга эга бўлди. Шунингдек, тўрт нафар чорак финал иштирокчиси ҳам 2 минг доллардан рағбатлантирувчи мукофот олди.

Мусобақанинг қолган барча вазнларида ғолибга 3 минг АҚШ доллари, иккинчи ўрин эгасига 2 минг ва учинчи ўринга минг доллар соврин берилди.

Қуйида мазкур халқаро турнирнинг барча вазн тоифаларидаги ғолиб ва совриндорлари билан танишинг.

 

ҚИЗЛАР

48 кг. вазн тоифаси

1. Юен Леан (Хитой Тайпейи)

2. Диллола Деҳқонбоева (Ўзбекистон)

3. Барчиной Каримова (Ўзбекистон)

3. Кумари Лакишми (Ҳиндистон)

57 кг. вазн тоифаси

1. Ирода Мамашоева (Ўзбекистон)

2. Динний Фебрианий (Ҳиндистон)

3. Юн Хва Вен (Хитой Тайпейи)

3. Машҳура Пардаева (Ўзбекистон)

70 кг. вазн тоифаси

1. Владлена Гусева (Россия)

2. Шаҳноза Бозорова (Ўзбекистон)

3. Шифа Ҳасанинажми (Ўзбекистон)

3. Малика Қаҳҳорова (Ўзбекистон)

+78 кг. вазн тоифаси

1. Рината Илматова (Ўзбекистон)

2. Ланг Катжа (ЖАР)

3. Минжинсор Ганбатар (Мўғулистон)

3. Покизахон Камолиддинова (Ўзбекистон)

ЭРКАКЛАР

55 кг. вазн тоифаси

1. Санжар Саидқулов (Ўзбекистон)

2. Нгиюн Вантхани (Вьетнам)

3. Мурад Ибрагимов (Озарбайжон)

3. Ҳасан Ботиров (Ўзбекистон)

66 кг. вазн тоифаси

1. Сардорбек Жангелдиев (Ўзбекистон)

2. Гнияз Маҳмудлу (Озарбайжон)

3. Али Муҳаммад Иборимонлов (Эрон)

3. Жамшид Йўлдошев (Ўзбекистон)

73 кг. вазн тоифаси

1. Нажмиддин Маҳамадшариф (Тожикистон)

2. Алихон Нодиров (Ўзбекистон)

3. Чи Пенг Чан (Хитой Тайпейи)

3. Жалолиддин Бойназаров (Ўзбекситон)

81 кг. вазн тоифаси

1. Эркин Казаков (Ўзбекистон)

2. Руслан Аллабердиев (Қозоғистон)

3. Виктор Кумудор (Польша)

3. Умар Бозоров (Ўзбекистон)

90 кг. вазн тоифаси 

1. Шаҳобиддин Ҳамроев (Ўзбекистон)

2. Шамил Исрафилов (Озарбайжон)

3. Яаш Бхардваж (Ҳиндистон)

3. Арнолд Нормўминов (Ўзбекистон)

+100 кг. вазн тоифаси

1. Шаҳбоз Пўлатов (Ўзбекистон)

2. Чингизхон Шокиров (Ўзбекистон)

3. Димитриос Тсоумитиос (Греция)

3. Бекназар Тўрақулов (Ўзбекистон)

Мутлоқ вазн

1. Болтабой Болтаев (Ўзбекистон)

2. Муҳсин Ҳисомиддинов (Ўзбекистон)

3. Дадахон Қурбоналиев (Тожикистон)                                       

3. Жаъфар Паҳлавоний (Эрон )

 

    Бошқа янгиликлар