Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг кичик ўғли Қодир Атамбаев мамлакатни тарк этди. Бу ҳақда 24.kg нашрига уни аэропортда кўрган гувоҳлар хабар берди.
СДПК партияси ўринбосари Кундуз Жолдубаева ҳам Атамбаевнинг ўғли мамлакатни тарк этганини тасдиқлади. Унинг таъкидлашича, Қодир аспирантурага кириш учун кетмоқда. Унинг қайси шаҳарга кетаётгани очиқланмаган.
Атамбаевнинг кенжа ўғли Қодир отаси ҳибсга олингандан сўнг ҳукуматни қаттиқ танқид қилган эди.