Теҳронда аёлларнинг футбол стадионларига кириб ўйинларни тўғридан-тўғри кузатиб боришига рухсат берилиши ортидан норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.
Норозилик акциялари жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Эрон ва Камбожа терма жамоалари ўйини олидидан бўлиб ўтмоқда. Айнан ушбу ўйинни Эронлик мухлисалар бевосита стадиондан туриб томоша қилишлари мумкин. Намойишчиларнинг фикрича, бу ҳолат барча эронлик аёлларнинг ҳаёт тарзини ўзгартириши мумкин.1979 йилдан бери Эронда аёлларнинг оммавий спорт мусобақаларга кириши тақиқланади.
Мазкур талабни бузганларга эса қамоқ жазоси хавф солади. Бироқ, ФИФАнинг талаби билан Эрон ҳукумати аёлларнинг терма жамоа ўйинига киришига рухсат берди. Эслатиб ўтамиз, Эрон - Камбожа ўйини 10 октябрь куни бўлиб ўтади. Мазкур ўйинни томоша қилувчи аёлларга дастлаб иккита алоҳида сектор ажратилди. Бироқ ушбу сектор учун ажратилган чипталар бир зумда сотиб бўлиниши ортидан, аёллар учун махсус трибуналар икки маротабага кўпайтирилди.