Бу йилги Нобел мукофотининг тиббиёт соҳасидаги лауреатлари номи маълум бўлди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.
Стокгольмдаги Каролин тиббиёт институти қошидаги Нобель қўмитаси котиби Томас Перельман 2019 йилги Нобел мукофоти тиббиёт ва физиология соҳасида Уильям Келин, Петер Ратклифф ва Грегг Семенца томонидан тирик ҳужайраларнинг кислород мавжудлигига қандай реакция билдиришини ўрганиш бўйича олиб борган ҳамкорликдаги тадқиқотлари учун берилишини маълум қилди. Лауреатларнинг ушбу тадқиқоти кислород даражаси моддалар алмашинувига қандай таъсир қилишини тушуниш учун асос бўлди.
Бундан ташқари, уларнинг кашфиёти анемия, саратон ва бошқа касалликларга қарши курашишнинг янги, истиқболли усулларини яратишга имкон беради. Элатиб ўтамиз, тиббиёт ва физиология соҳасида мукофот аниқ бир кашфиёт учун берилади. Олимлар ўз тадқиқотлари билан турли даражадаги кислородга жавобан генлар фаоллигини тартибга солувчи молекуляр механизмни аниқлашга эришди. Доктор Уильям Келин Гарвард университети профессори, Петер Ратклифф эса Оксфордда тадқиқот ишларини олиб боради. Грегг Семенца эса АҚШдаги машҳур педиатрдир. Ғолибларни тақдирлаш маросими анъанага мувофиқ 10 декабрь куни бўлиб ўтади.