Италиянинг Лампедуза ороли қирғоқлари яқинида муҳожирларни олиб кетаётган қайиқ ҳалокатга учради. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.
Ҳодиса оқибатида 13 нафар аёл ҳалок бўлди. Шунингдек, 20 га яқин киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Улар орасида 8 нафар болалар ҳам бор. Ноқулай об-ҳаво шароити эса қидирув-қутқарув ишларини қийнлаштирмоқда. Италия прокуратураси рўй берган ҳалокат юзасидан тергов ишларини бошлади. Соҳил бўйи қўриқлаш хизмати 22 нафар инсонни қутқаришга муваффақ бўлди.
Лампедуза мэри Сальватор Мартелло инсонлар бундай ҳолатда ҳалок бўлмасликлари лозимлигини таъкидлаб, ноқонуний муҳожирларни ташиш билан шуғулланаётган гуруҳларни аниқлаш ва уларга чора кўриш лозимлигини таъкидлади.Бундан олти йил аввал Лампедуза ороли қирғоқлари яқинида кема ҳалокатга учраши оқибатида 400 нафар муҳожир вафот этган эди. Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, айни дамга қадар денгиз орқали Европага келиш жараёнида 19 минг киши ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.