Му5
44

Ўзбекистонлик таниқли жангчи Бекзод Нурматовнинг ўлими сабаби маълум бўлди (Видео)

СПОРТ 08.10.2019, 17:20
Теглар: Бекзод Нурматов, жанг
3203
Ўзбекистонлик таниқли жангчи Бекзод Нурматовнинг ўлими сабаби маълум бўлди (Видео)

Кўплаб яккакураш спорт турлари бўйича ўзининг ажойиб жанглари билан шуҳрат қозониб келаётган вакилимиз Бекзод Нурматов бугун вафот этди. Бу ҳақида Нурматовнинг мухлислари унинг инстаграм саҳифасидаги изоҳларда маълум қилишмоқда. Спортчимиз 4 октябрь куни Чеченистонда ўтган АСА 100 турнирида иштирок этган. 

Жангда россиялик Беслан Исаевга қарши жангда очколар бўйича мағлуб бўлган Нурматов жангдан сўнг ўзини ёмон ҳис қилган ва шифохонага олиб борилган. Афсуски, шифокорларнинг уринишлари бесамар кетган ва ўзбек спортчиси мийяга қон қуйилиши натижасида ҳаётган кўз юмган. 

27 ёшли Бекзод Нурматов мухлислар орасида "Танк" номи билан машҳур бўлган. Бу спортчи жанговор самбо, қўл жанги каби спорт турлари бўйича кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби ва совриндори эди.  У ўзининг 13 та беллашувидан 11 тасини ғалаба билан якунлаган ва 2 та баҳсда енгилган. Спортчимизнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб қоламиз. 

Ушбу видео лавҳада Бекзод Нурматовнинг вафотига сабаб бўлган сўнгги жангини кўришингиз мумкин.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° дымка
Валюта курси
rightuz