42

Ўрганишлар давом этади: Чортоқдаги 52-мактабда нима бўлган эди?

ЖАМИЯТ 08.10.2019, 20:07
634
Ўрганишлар давом этади: Чортоқдаги 52-мактабда нима бўлган эди?

Ижтимоий тармоқларда "Директор дарс ўтаётган ўқитувчиларни мажлисга чақирди, болалар 40 дақиқа қаровсиз қолди" сарлавҳаси остида эълон қилинган танқидий мақола Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилгандиги маълум қилинди.

Тузилган ишчи гуруҳ томонидан аниқланишича, ҳақиқатан ҳам, 2019 йил 6 сентябрь куни Чортоқ туманидаги 52-умумтаълим мактаби директори Р. Бойдедаев томонидан 19 нафар ўқитувчини дарс машғулотлари пайтида мажлисга чақирганлиги сабабли бир мунча вақт ўқувчилар ўқитувчи назоратисиз қолган.

Мазкур ҳолат сабабли, шунингдек, таълим-тарбия жараёнини намунали ташкил этишни етарли даражада йўлга қўймаганлиги учун мактаб директори Р. Бойдедаев ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари А. Исмоиловга нисбатан тегишли чора кўрилиб, улар Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат қонунчилигига асосан эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

Шунинг расмий хабарда келтирилишича, вилоят Халқ таълими бошқармаси бу борада тегишли чора-тадбирларни кўриб боради.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+9° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz