41

Божхона тўловларини четлаб ўтиш учун тузилган режалар чиппакка чиқди

ЖИНОЯТ 09.10.2019, 10:46
203
Божхона тўловларини четлаб ўтиш учун тузилган режалар  чиппакка чиқди

Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишлар божхона ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф қилинмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари божхона тўловларидан қочишга уриниш билан боғлиқ бир неча қоидабузарлик ҳолатларини ўз вақтида фош этишди.

“Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан пойтахтимизда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамиятномига  хориждан келтирилган юклар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, юклар орасида  божхона юк декларациясида ҳамда  юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган умумий қиймати 8,7 миллион сўмлик 872 дона осма қулфлар борлиги  маълум бўлди.

Шунингдек, “Аркбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан пойтахтимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамият номига хориждан келтирилган юклар текширилганида  божхона юк декларациясида ҳамда  юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган умумий қиймати 63 миллион сўмлик салкам 126 миллион дона чек учун тасмалар борлиги аниқланди.

“Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан ҳам қонунбузарлар тузган қинғир режа бартараф қилинди. Пойтахтимиздаги корхоналардан бири номига ҳужжатларда кўрсатилмаган 1035 дона ўт ўриш мосламасининг эҳтиёт қисмлари, бир дона силлиқлаш ускунаси ва салкам 16 минг дона оптик кўзойнаклар ва аксессуарлари келтирилгани маълум бўлди. Аниқланган товарларнинг умумий қиймати 178 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати

 

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+20° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz