41

Фирибгарликка қўл урган сувчига жазо тайинланди

ЖИНОЯТ 09.10.2019, 13:01
102
Фирибгарликка қўл урган сувчига жазо тайинланди

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Сувоқова” ДУК Андижон шаҳар филиали ходими И.Рўзматов фуқаро О.Акбаровнинг яшаб турган хонадондаги сувтаъминотидан 800 минг сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериш ҳамда сувдан қарзи йўқлиги ҳақида ҳужжатлар тайёрлаб беришини айтиб, эвазига 400 минг сўм талаб қилганлиги аниқланган. 

И.Рўзматов ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фирибгарлик йўли билан фуқаро О.Акбаровдан 300 минг сўм пулларни олаётган вақтда кимёвий ишлов берилган далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан “Сувоқова” ДУК Андижон шаҳар филиали ходими И.Рўзматовга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисм “в” банди билан 1 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

 

 

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+20° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz