АсосийJinoyat

Тошкентда маиший жанжал оқибатида қотиллик содир бўлди

'Тошкентда маиший жанжал оқибатида қотиллик содир бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Тошкентда маиший жанжал оқибатида келиб чиққан қотиллик ҳақида хабар берди.

Унга кўра, 8 октябрь куни соат 18:30 ларда фуқаро С.Л. (1977 й.т.) ўзининг Юнусобод тумани, 12-мавзедаги хонадонида таниши И.К. (1967 й.т.) билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўртасида ўзаро келиб чиққан жанжал оқибатида, у ошхона пичоғи билан И.К.нинг бўйин қисмига бир неча маротаба пичоқ билан уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан С.Л.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар