41

Дон корхоналари ғалла етиштирувчи фермерлардан 702 млрд. сўм қарздор

СИЁСАТ 09.10.2019, 15:03
63
Дон корхоналари ғалла етиштирувчи фермерлардан 702 млрд. сўм қарздор

Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлари гуруҳининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсатининг Олий Мажлисга йўллаган Ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш юзасидан мурожаатномаси муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидландики, дон корхоналарининг республикамиздаги ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларидан 702 млрд. сўм миқдордаги қарздорлиги вужудга келган. Бу қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмаётгани натижасида фермер хўжаликлари томонидан белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш имкониятлари чекланиб, иқтисодий қийин ҳолатга тушиб қолаётгани қайд қилинди.

Муҳокамалар давомида депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан таъкидлаб ўтилганидек, фермер хўжаликлари томонидан етиштирган ғалла бозор нархларида харид қилинса, бу уларга кучли рағбатлантирувчи омил бўлади. Фермер хўжаликларининг ғалла етиштиришдан манфаатдорлиги ошиб, ички бозорда ҳам маҳсулотнинг таклифи кўпаяди ҳамда уни барқарор мўътадил нархларда сотилиши таъминланиб, фермер хўжаликларининг, донни қайта ишловчи корхоналарнинг зарарга ишлашига чек қўйилади.

Муҳокамалар якунига кўра, Экоҳаракат депутатлари гуруҳи Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсатининг мурожаатномасида фермер хўжаликларининг ғалла етиштиришдан моддий манфаатдорлигини ошириш, уларнинг ўз меҳнатига яраша даромад олиши, шу орқали уларнинг ғалла етиштириш ҳажмларини кўпайтиришга қизиқиши ортишини таъминлаш мақсадида киритган таклифларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+20° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz