41

ЎзЛиДеП ғалла етиштирувчи фермерларни қўллаб қувватлайди

СИЁСАТ 09.10.2019, 15:20
78
ЎзЛиДеП ғалла етиштирувчи фермерларни қўллаб қувватлайди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсатининг Олий Мажлисга йўллаган Ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш юзасидан мурожаатномаси ҳам муҳокама этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Раёсати мамлакат парламентига ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш юзасидан Мурожаатнома йўллади.

Мурожаатномада қайд этилишича, ўтган йилларда фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган ғалла бозор нархларига нисбатан паст қийматда харид қилиб келинган. Оқибатда фермерларнинг ҳосилдорликни ошириш ва ғалла етиштириш ҳажмини кўпайтиришга қизиқиши сусайган, чунки манфаатдорлик йўқ. Шу билан бирга, арзон уннинг катта қисми амалда аҳолининг тегишли қатламларига етиб бормасдан, бозор нархларида сотиб келинган. Бу эса, ўз навбатида, донни қайта ишлаш корхоналари ва савдо ташкилотларида суиистеъмол қилиш ҳолатлари, яъни фермер, ишлаб чиқарувчи, истеъмол қилувчи ўртасидаги муносабатларда коррупцияни келтириб чиқарган.

Йиғилишда депутатлар ғалла етиштираётган фермер ва деҳқонларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, яъни уларнинг меҳнатига яраша даромад олишини таъминлаш, шу орқали ғалла етиштириш ҳажмини кўпайтириш, нархларни эркинлаштириш каби масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+20° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz