Судлар томонидан тақдим этилган солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини тўлиқ таъминлаш, қарздорликларни қисқартириш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси ва вилоят Давлат Солиқ бошқармаси ўртасида қўшма буйруқ имзоланган ҳамда ишчи гуруҳлар тузилган.
Хусусан, 2019 йил давомида юридик шахслардан солиқ ундириш билан боғлиқ жами 698,3 млрд. сўмлик 7.963 та ижро ҳужжатлари ижроси таъминланиб, шундан, 291,2 млрд. сўмлик 1.678 таси амалда ундирилган. Биргина, жорий йилнинг сентябрь ойида жами 79 млрд. 431,2 млн. сўмлик 778 та ижро ҳужжатлари ижроси таъминланиб, шундан 33 млдр. 657,2 млн. сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 25 сентябрь кунидан 30 сентябрь кунига қадар жами 56 млрд. 285,2 млн. сўмлиги тамомланиб, шундан 13,6 млрд. сўм солиқ қарздорлиги ундирилишига эришилди.
Бундан ташқари, ушбу давр оралиғида қарздор юридик шахсларга тегишли бўлган 79 турдаги баҳоси 17,7 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланган. Булар 16 турдаги тахминий баҳоси 3,2 млрд. сўмлик автотранспорт воситалари, 11 турдаги тахминий баҳоси 8,3 млрд. сўмлик кўчмас мулк объектлари, 51 турдаги тахминий баҳоси 6,2 млрд. сўмлик бошқа турдаги мол-мулклардан иборат бўлиб, ҳозирда ушбу мол-мулкларни баҳолаш ва реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.