41

1 килограммдан ортиқ заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

ЖИНОЯТ 09.10.2019, 17:16
79
1 килограммдан ортиқ заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Божхона ходимлари айрим шахслар томонидан заргарлик буюмларининг юртимизга ноқонуний олиб кирилишига уриниш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Яқинда, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари, қўшни давлатдан ушбу пост орқали юртимизга кириб келган фуқаро А.Г. холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказишганда ушбу шахснинг қўл юклари ва кийимлари орасида умумий қиймати қарийб 96,5 миллион сўмлик жами оғирлиги 385.55 грамм сариқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмлари яширилганлигини аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Ушбу пост ходимлари томонидан яна бир йирик миқдордаги заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. 

Қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Ж.М. холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу фуқаро умумий қиймати қарийб 197 миллион сўмлик жами 786 грамм сариқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмларини юртимизга ноқонуний равишда олиб киришга уринганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+21° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz