Божхона органи ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб боришмоқда.
Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Р.Т. тўхтатилиб, белгиланган тарзда кўздан кечирилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада, ушбу шахснинг чўнтакларида гугурт қутисига жойланган, оғирлиги 7 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Навоий шаҳрида ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида, фуқаро Б.Т. шартли харидорга гугурт қутисига яширилган, оғирлиги 6 грамм бўлган “марихуана” гиёҳванд моддасини 400 минг сўм эвазига сотаётган пайтида қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.