41

Илк бор ўқитувчилар ўз фанини ҳамда давлат тилини билиши бўйича тест топширмоқдалар

ЖАМИЯТ 10.10.2019, 12:06
68
Илк бор ўқитувчилар ўз фанини ҳамда давлат тилини билиши бўйича тест топширмоқдалар

Президентимиз томонидан илгари сурилган таълим сифати бўйича Сирдарё вилояти халқ таълими бошқарув органлари ходимлари, методистлар ва мактаб ўқитувчиларининг менежерлик, тегишли фан ва давлат тили бўйича билимларини аниқлаш мақсадида тест синовларига старт берилди, дея хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги матуот хизмати.

Тест синовлари Гулистон шаҳрининг Алпомиш спорт мажмуасида график асосида 3 сменада ўтказилмоқда. Ҳар бир сменага 600 нафар ўқитувчилар қамраб олинди.

Ҳозирги кунга келиб тест жараёнларида математика, информатика, иқтисодий билим асослари каби фан ўқитувчилари ва методистлари иштирок этишди.

Ўқитувчилар 30 та ўз мутахассислигига яқин бўлган фандан ва 20 та давлат тили, жами 50 та тестни икки соат мобайнида ечиши керак.

Тест синовларини жорий йилнинг 13 октябрь куни якунлаш ва ушбу жараёнга Сирдарё вилояти халқ таълими тизимида фаолият юритаётган 12500 дан ортиқ ўқитувчи ва ходимларни барчасини қамраб олиш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, фан методистлари, мактаб директорлари ва ўринбосарлари ҳамда ўқитувчиларнинг ижодкорликка, янгиликларга ҳамда ўз устида янада кўпроқ ишлашга ундаш мақсадида иншо ёзишлари режалаштирилган.

Фан методистлари жорий йилнинг 10-12 октябрь кунлари, директор ўринбосарлари ва барча ўқитувчилар ўзлари фаолият кўрсатаётган таълим муассасаларида дарсдан кейинги вақтларда иншо ёзишади.

Шуни таъкидлаш лозимки, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида фаолият юритаётган халқ тизими ходимларини ҳам босқичма босқич тест синовларидан ўтказиш режалаштирилган.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+18° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz