Тошент шаҳар ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси вакиллари пойтахт ҳокими бошчилигида кеча, 9 октябрь куни Қозоғистоннинг пойтахти Нур-Султонда бошланган "Ақлли шаҳарлар, ақлли масофалар" шаҳар туризми бўйича VIII Бутунжаҳон туристик ташкилотлар глобал саммитида (ЮНВТО) иштирок этмоқда, дея хабар беради ИИББ матбуот хизмати.
Шаҳар туризми масалалари бўйича ЮНВТО VIII Глобал саммити “ақлли шаҳарлар” ривожланиши мавзусига бағишланган бўлиб, уларнинг концепцияси бугунги кунда дунё бўйлаб кўплаб манзиллар тўқнаш келаётган шаҳарларнинг қийин муаммоларининг ечимини осонлаштиради.
700 нафар атрофида бўлган иштирокчилар мустаҳкамлик, қулайлик, шаҳар бошқаруви, инновация ва технологиялар масалаларини муҳокама қилишади, шу билан бирга туризмнинг “аққли шаҳар” кун тартибига қўшилиши, ҳамда инклюзив ва мустаҳкам шаҳарлар ривожланишига ҳисса қўшиши муҳимлиги қайд этилди.
Бугун саммит доирасида “Ақлли шаҳарлар ва туризм” мавзусида “давра суҳбати” ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади. Сўнг “Ақлли шаҳарлар – “ақлли” йўналишлар” декларациясини қабул қилиш кўзда тутилмоқда.
Эратага, 11 октябрь куни эса “Рақобатбардош шаҳар йўналишларини яратишда илғор технологияларни ишлатиш”, “Шаҳар йўналишлари барча учун: оммавий қулайликка ҳисса қўшиш” мавзуларида панель сессиялари бўлиб ўтади.