41

Қувадан бомба топилди

ЖАМИЯТ 10.10.2019, 14:14
196
Қувадан бомба топилди

Фарғона вилоятининг Қува туманида кутилмаган ҳолат кузатилди, деб ёзади “Постда” нашри.

Жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 16:00ларда «Турк» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Абдуқодир” боғдорчилик фермер хўжалигининг гилос боғидан шартли белгиларсиз, узунлиги 94 см., оғирлиги 150 кг. бўлган авиация бомбаси топилди. 

Айни пайтда йўқ қилиш мақсадида ҳарбий қисмга топширилган бомбанинг боғда қандай пайдо бўлиб қолгани, қанчалик хавфлилиги юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+20° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz