Му5
4

Хорижий ижодкорлар ўзбек ёшларига маҳорат-сабоғини ўтишди

ЖАМИЯТ 10.10.2019, 16:32
Теглар: Фото
1194
Хорижий ижодкорлар ўзбек ёшларига маҳорат-сабоғини ўтишди

“Ёзувчи/рассом/маданият ходими резиденцияда” дастури иштирокчилари Ёшлар пресс клубида ижодкор ёшлар билан учрашишди.Ўзбек ва хориж ижодкорлари ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу резиденция дастурининг дунёнинг турли мамалакатларидан ташриф буюрган иштирокчилари аввало Ўзбекистон ёшлар иттифоқи музейи билан танишишди. Шундан сўнг ёшлар билан қизғин ижодий давра суҳбати бўлиб ўтди, учрашувда ҳар бир меҳмон ўз юртида адабиёт ва санъатга бўлган эътибор ҳақида сўзлаш билан бирга ўз ижодларидан намуналар ҳам ўқиб беришди. 

МеҳмонларТошкент, Самарқанд, Бухоро, Наманган, Фарғона шаҳарларида бўлиб, у ердаги таассуротларини тўлқинланиб сўзлашди.

Ципи Левин Байрон (Исроил): – Мамлакатингиз бўйлаб икки ҳафта давом этган дастуримиз якунига етди. Мен бу дастурга катта умидлар билан қатнашгандим. Лекин орзуларим ошиғи билан амалга ошди. Биз Тошкентнинг гўзаллигига, Самарқанднинг мўъжизавийлигига, Бухоронинг юксак маънавиятига ва бутун ўзбек халқининг меҳмондўстлигига гувоҳ бўлдик. Бу бир умр эсдан чиқмайдиган таассуротлардир. Юртингиз биз тасаввур қилгандан ҳам гўзал экан.

Бекнур Кисиков (Қозоғистон): – Мен Ўзбекистонни ва ўзбек адабиётини яхши кўраман. Юртингиздан ажойиб ёзувчилар етишиб чиққан, улар билан фахрланишингиз ва ижодини қадрлашингиз керак. Ишонаманки, ёшларингиз ҳам ажойиб адабиётни ярата олади. Чунки сизни илҳомлантира оладиган юртингиз ва бир-биридан софдил одамларингиз бор. Бундай муҳит билан буюк адабиёт яратса бўлади.

Аъзам Обидов, дастур ташаббускори, ёзувчи ва таржимон: 

Лойиҳамиз ўз олдига қўйган мақсадга қисман эришди деб айта оламан. Айрим жойларда камчиликларимиз борлиги кўринди, айрим жойларда ҳукуматимизнинг ёрдами кераклиги ҳам сезилди. Асосийси, лойиҳамизга қизиқиш катта, шундай экан давомли бўлади деб умид қиламан.  Ўзбек адабиёти чет эл тилларга кўпроқ таржима қилинишини истаймиз.Чунки бу ижодкорларимизни дунёга танитишнинг энг осон йўли.Бунинг учун ижодкорларимиз дунё тилларини ўрганишлари ҳамда хориж ижод аҳли билан тез-тез учрашиб туриши лозим. Шундай экан бу каби мустақил дастурлар,маданий-ижодий лойиҳаларнинг тез-тез ўтказилиши муҳим деб ҳисоблайман.

 

Учрашув давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси Алишер Саъдуллаев сўзга чиқиб меҳмонларга ёш ижодкорларга берган катта тажрибаси ва рағбати учун ўз минатдорчилигини билдирди.

Шундан сўнг Ёш ижодкорлар кенгашининг фаол ёшлари билан хорижий меҳмонлар ўртасида  қизғин савол-жавоб бўлиб ўтди. Ижодий руҳда кечган тадбир меҳмонларда ҳам, ёшларда ҳам катта таассурот қолдирди. Ушбу учрашув ёш ижодкорлар учун яхшигина маҳорат сабоғи ҳам бўлди дейиш мумкин.

Дилфуза СОБИРОВА

Фотомухбир: Рустам Назарматов.

 

Шарҳлар

Хоразмда “Шамол генератори” ишлаб чиқарилади

22.01.2020, 18:06

Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш тарихан жуда узоқ даврларга бориб тақалади. Қадимдан қуёш ва шамол энергетикасидан маълум даражада инсоният ўз яшаш турмуш тарзида фойдаланиб келган. Масалан...
Қорақалпоғистон Республикасида Ватан ҳимоячилари куни байрамининг ёрқин лаҳзалари (Фоторепортаж)

14.01.2020, 20:17

Бугун, 14 январь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда...
Нукусдаги фестивалда ҳарбийларнинг чиқишлари, ёшлар билан қувноқ баҳслар, қурол, ҳарбий техникалар кўргазмаси ва бошқалар намойиш этилди (Фото)

14.01.2020, 18:07

Ватанпарварлик ойлиги доирасида барча ҳудудларда бўлгани каби Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ватанпарварлик фестиваллари орқали Ватан ҳимоячилари куни айёми умумхалқ байрами сифатида халқимиз билан бирга ўтказиляпти.Нукус шаҳри...
Австралия табиий офат исканжасида (Фото)

07.01.2020, 12:29

2019 йилнинг октябрь ойларида ҳаво ҳароратининг исиб кетиши оқибатида Австралиянинг шарқий ҳудудларида бошланган ўрмон ёнғинлари ҳозирда Янги жанубий Уэлс ва Виктория штатларининг жанубий-шарқий қисм ҳудудларигача...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° пасмурно
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz