Му5
5

Нефт ва газ тармоғи фаолиятига бағишланган анжуман ўтказилади

ЖАМИЯТ 10.10.2019, 17:17
263
Нефт ва газ тармоғи фаолиятига бағишланган анжуман ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февраль 133-Ф сонли фармойишларига мувофиқ жорий йилнинг 21-22 ноябр кунлари «O’ZLITINEFTGAZ» АЖ да «Инвестицияларни жалб қилиш – нефтгаз тармоғи фаолиятининг барча соҳаларида инновацион ривожланиш йулига ўтиш асоси» мавзусида Республика илмий-техникавий ва тармоқ илмий-амалий анжумани ўтказилади:

Анжуманда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

  • инновацион ишланмаларни ишлаб чиқиш ва жорий қилишга йўналтириш учун инвестиция манбаларини излаш;
  • юқори қўшимча нархли товар маҳсулотини ишлаб чиқариш янги технологияларини жорий қилиш бўйича нефтгаз тармоғининг қазиб олувчи ва қайта ишловчи корхоналари иш фаолиятини фаоллаштириш;
  • нефтгаз тармоғи корхоналарининг энергия ва манбалар тежамкорлиги технологиялари, шунингдек энергиянинг янгиланаётган манбаларидан (энергиянинг муқобил манбалари) фойдаланиш бўйича технологияларини жорий қилиш;
  • ривожланаётган технологияларни қўллаган ҳолда углеводород захираларини ошириш бўйича геологик-қидирув ишлари самарадорлигини ошириш;
  • углеводород хом ашёсини қазиб олишни, шу жумладан қийин қазиб олинадиган захиралар олинишини ошириш бўйича илғор технологияларни жорий қилиш;
  • ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш ҳамда моддий ва молиявий манбалардан фойдаланишни назорат қилиш учун нефтгаз тармоғи корхоналарида ахборот-коммуникацион технологияларни жорий қилиш.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° небольшой снегопад
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz