41

"Мансабдорнинг ҳуқуқбузарлиги исботини топди, аммо"

ЖАМИЯТ 11.10.2019, 09:12
62
"Мансабдорнинг  ҳуқуқбузарлиги исботини топди, аммо"

“Даракчи”га Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшовчи Ф.Сидиқовадан мурожаат келиб тушгани ва мурожаат тегишли ташкилотлар мутахассислари томонидан ўрганилаётгани ҳақида хабар берган эдик. http://darakchi.uz/uz/75799

Мутахассислар мазкур мурожаатга бефарқ қарашмади...

Ф. РАҲМОНОВ, Андижон вилоят прокурорининг ўринбосари:

— Вилоят прокуратурасининг Иқтисодий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими томонидан мурожаатда келтирилган ҳолатлар кўриб чиқилди. Аниқланишича, Шаҳрихон тумани,“Қайроғочгузар” МФЙ, “Шоҳкўча”кўчасида жойлашган 4-сонли кўп қаватли турар-жой биносини капитал таъмирлаш ишлари учун буюртмачи “Обод иморат” хусусий уй- жой мулкдорлар ширкати раҳбари Ж.Атаханов ҳамда пудратчи корхона“Рисола  ҳамкор инвест” МЧЖ раҳбари М.Маҳмудов ўртасида 2017 йил 10 июнда қиймати 149.800.000 сўмлик пудрат шартномасиимзоланган. Марказий банк вилоят Бош бошқармаси мутахассиси томонидан имтиёзли кредит ажратилиши қонунийлиги ўрганилганда,“Микрокредитбанк” АТБ Шаҳрихон филиали томонидан “Обод иморат” ХУЖМШга кредит маблағи ажратилишида қонунбузилиш ҳолати аниқланмаган. Шунингдек, қурилиш бўйича мутахассис томонидан ўтказилган назорат ўлчови вақтида мазкур кўп қаватли турар-жой биносини таъмирлаш даврида қурувчи томонидан 8.319.245 сўмлик ишлар сметага нисбатан кам бажарилгани аниқланди.

Шаҳрихон тумани “Янгиҳаёт” МФЙ томонидан берилган 2019 йил 3 июлдаги маълумотномада “Рисолаҳамкор инвест” МЧЖ раҳбари М.Маҳмудов 2019 йил январда Қозоғистон Республикасига чиқиб кетгани кўрсатилган.Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 281,282-моддаларида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидабаённома тузишда ва кўрибчиқиш учун тегишли органга юборишда ҳуқуқбузарнинг тушунтириши бўлиши шартлиги белгиланган. Ушбу кодекснинг 36-моддасида “Маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарлик учун эса ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб, 1 йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин”, деб кўрсатилган.

Шунга кўра, Шаҳрихон тумани “Янги ҳаёт” МФЙ раисига “Рисола ҳамкор инвест” МЧЖ раҳбари М.Маҳмудов яшаш манзилига қайтиши билан дарҳол вилоят прокуратурасига хабар бериши ҳақида талабнома юборилди.

АЗИЗЛАР! ҲУДУДИНГИЗДА ЕЧИМИНИ КУТАЁТГАН МАСАЛАЛАР ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛИШИНИ ИСТАМАСАНГИЗ, ЯШАШ МАНЗИЛИНГИЗ, ИСМ-ФАМИЛИЯНГИЗНИ ТЎЛИҚ ЁЗИБ, ШАХСИЙ ИМЗОНГИЗ БИЛАН “ДАРАКЧИ” ТАҲРИРИЯТИГА МАКТУБ ЙЎЛЛАНГ. МАНЗИЛИМИЗ: ТОШКЕНТ ШАҲРИ, АМИР ТЕМУР ШОҲКЎЧАСИ 53-УЙ. АЛОҚА ИНДЕКСИ: 100060.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+9° туман
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz