Му5
46

Самбо: жаҳон чемпионати тантанали очилди

СПОРТ 11.10.2019, 23:57
397
Самбо: жаҳон чемпионати тантанали очилди

Бугун пойтахтимиздаги “Ўзбекистон“ спорт мажмуасида самбо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берди жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Унда Халқаро самбо федерацияси президенти Василий Шестаков, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, шунингдек кенг спорт жамоатчилиги ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар мазкур мусобақанинг юртимизда биринчи марта ўтказилиши ушбу спорт турининг ёшларимиз орасида янада оммалашишига катта замин яратишини такидлаб ўтди:

— Бугунги кунда юртимизда самбо спорт тури билан мунтазам шуғулланаётганлар сони 15 000 нафардан ошди. Қолаверса, уларнинг 10 000 нафардан ортиғини 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ташкил қилмоқда. Бугун ташкил этилаётган Жаҳон чемпионатига жами 38 та давлатдан 450 нафардан ортиқ спортчи ташриф буюргани қизиқарли баҳсларга бой бўлишидан далолат бермоқда, - деди очилиш маросимида сўзга чиққан Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов.

Очилиш маросимида йиғилганлар учун бадиий чиқишлар ташкил этилди ва эстрада хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга янада файз бағишлади.

Бугунги бўлиб ўтган беллашувларда ёшлар ўртасида -40 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Муниса Эшқулова ва -75 кг вазн тоифасидаги Бакожон Ашуровлар жаҳон чемпионига айланди. Шунингдек, самбочиларимиз 2 та кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиқишди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° дымка
Валюта курси
rightuz