Му5
44

Светлана Радзивил тўртинчи бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

СПОРТ 14.10.2019, 20:18
282
Светлана Радзивил тўртинчи бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди


Марказий Осиё мамлакатларидан ташриф буюрган атлетлар ҳам баҳс олиб борган турнирнинг кеча ўтказилган бир қатор баҳслари терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди, дея хабар берилмоқда. 


Аёллар ўртасида баландликка сакраш секторида иштирок этган ҳамюртимиз Светлана Радзивил 1.96 метр баландликни забт этиб, олтин медал қўлга киритиб, Токио Олимпиадаси йўлланмасини ҳам қўлга киритди. 

Ушбу йўналишда Токио Олимпиадасининг нормаси ҳам айнан 1.96 метрни ташкил этарди. Ушбу йўналишда вакилларимиздан яна бири Надия Дусанова 1.85 метр билан шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.
Мусобақанинг эътиборли натижаларидан бирини Екатерина Воронина етти кураш баҳсларида қайд этди. 10 кун муқаддам Қатардаги жаҳон чемпионатида 6099 очко тўплаган Воронина бу гал 6238 очко жамғариб, мусобақанинг олтин медалига эга чиқди.


Шу тариқа Светлана Радзивил фаолиятида тўртинчи бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди. Радзивил бунгача Пекин (2008), Лондон (2012) ва Рио (2016) Олимпиадаларида ҳам иштирок этган эди. Эслатиб ўтамиз, бу терма жамоамизнинг Токио Олимпиадасига қўлга киритган ўн биринчи йўлланмасидир.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° туман
Валюта курси
rightuz