Му5
46

Япония: "Хагибис" тўфонидан сўнг (Видео)

ДУНЁ 15.10.2019, 11:29
Теглар: Видео
692
Япония: "Хагибис" тўфонидан сўнг (Видео)

Euronews.com нашри маълумотларига кўра, «Хагибис» тўфони оқибатида 40 киши ҳалок бўлган яна 16 нафари эса бедарак йўқолган. 

Бундан ташқари, 189 нафар киши жароҳатланган. Киода агентлиги қидирув-қутқарув операциялари давомида мазкур рақамларнинг ортиш эҳтимоли юқори эканлигини маълум қилди. Мутахассислар маълумотига кўра, шанба куни мамлакатнинг Хонсю оролига ёпирилган тўфоннинг марказидаги босим 945 гектопаскални ташкил этган. Шамолнинг тезлиги эса секундига 45 метрга қадар бориб етган. Кучли сув тошқинлар ва кўчки юзага келиши хавфи сабаб 7 миллиондан ортиқ киши ўз бошпанасини ташлаб чиқишга мажбур бўлган. Кучли ёғингарчилик натижасида мамлакатнинг аксарият ҳудудларида сув тошқинлари келиб чиқди. 

Бу Японияда кузатилган сўнгги 60 йилдаги энг кучли тўфон эканлиги айтилмоқда. Токиодан шимоли-ғарбда жойлашган Нагано префектураси ҳудуди бутунлай сув остида қолган. Бу ерда сув сатҳи баландлиги 2-3 метрга қадар бориб етмоқда. Табиий офатдан жабрланган мамлакатнинг 13 префектурасида жами 100 мингдан ортиқ хонадон электр тармоғидан узилиб қолди. Тўфон зарар етказган ҳудудларда олиб борилаётган қидирув-қутқарув ишларига 110 мингдан ортиқ полиция вакиллари, ўт ўчирувчилар ва ҳарбийлардан иборат гуруҳ жалб этилган. Ноқулай об-ҳаво шароити мамлакат транспорт тизимини бутунлай издан чиқарди. Дам олиш кунлари Токио ва Тиба аэропортларида мингдан ортиқ рейслар бекор қилинди. Бугунга келиб ҳаво қатнови қайта тикланган бўлса-да, поездлар ҳаракатланишида чекловлар ҳамон сақланиб турибди. 

Шарҳлар

Қашқадарёда ҳайдовчи машинаси билан эвакуаторга ортилди. ИИБ вазиятга изоҳ берди (Видео)

22.11.2019, 17:27

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати YouTube видеохостингида «Қашқадарёда ЙПХ ходимлари билан катта тортишув. Машина ҳайдовчиси билан эвакуаторга ортилди» сарлавҳаси остида жойлаштирилган видеога муносабат билдирди.Таъкидланишича, мазкур видеодаги  ҳолат...
Чироқчида яна бир айиқ отиб ўлдирилди (Видео)

21.11.2019, 18:21

Қашқадарë вилояти Чироқчи тумани Бешчашма қишлоғида ИЖ русумидаги ов милтиғи билан қўнғир айиқ отиб ўлдирилди. Элтузга юборилган видеода қизил китобга кирган ноëб қўнғир айиқнинг нимталаниб...
Ўртоғини "маньяк" деб атаган шахс аниқланди (Видео)

21.11.2019, 18:04

Сўнгги пайтларда ижтимоиий тармоқларда инсонлар орасида ваҳима уйғотишга қаратилган, “ёш болалар ўлдирилиб, ички аъзолари сотилмоқда”, деган ёлғон хабарлар тарқалди ва кўпчиликнинг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди. Бу...
Қочоқларни Европага етказиб берадиган жиноий гуруҳ қўлга олинди (Видео)

19.11.2019, 16:51

Қочоқларни юк машиналарида Европага етказиб берадиган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Hudud ёшлар информацион дастури хабар берди.
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° туман
Валюта курси
rightuz