Му5
46

Чинозда етиштирилган илк органик пахта жаҳон бозорига чиқиш сертификатига эга бўлди

ИҚТИСОДИЁТ 15.10.2019, 20:07
344
Чинозда етиштирилган илк органик пахта жаҳон бозорига чиқиш сертификатига эга бўлди

Тошкент вилоятидаги «Textile technologies group” корхонасига қарашли Чиноз пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери майдонида илк бор органик пахта етиштирилди. Бу ҳақида ЎзА мухбири хабар бермоқда.

–Органик пахтани етиштириш жаҳон бўйича кенг тарқалган, – деди Чиноз пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери мутахассиси Турсунбой Комилов. – Албатта, биз учун бу иш янгилик. ЎзФА олимлари ва хорижлик мутахассислар ҳамкорлигида бу йил шу ишга қўл урилди. Ҳозир Чиноз туманининг 217 гектар майдонида илк бор органик пахта етиштирилди. Кутилган натижа эса аъло даражада. Ҳосилдорлик ҳам юқори, ҳар бир гектаридан 30 центнердан ҳосил олинмоқда. Ҳатто органик пахта чигитидан экологик тоза ёғ олиш имконияти ҳам пайдо бўлди. Энг муҳими, жорий йилнинг октябрь куни биз етиштирган органик пахта халқаро экологик талабларга тўлиқ жавоб бериши тўғрисида сертификатга эга бўлди. Энди бунинг натижасида маҳсулотни жаҳон ва Европа бозорига экспорт қилиш имкони пайдо бўлади.

Бу маҳсулот ҳақида яна бир муҳим маълумот шуки, жорий йилнинг 8 октябрида Чинозда етиштирилган органик пахта Европа бозорига чиқиш сертификатига эга бўлди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° дымка
Валюта курси
rightuz