Му5
46

Солиқ қарздорлиги ундирилди

ЖИНОЯТ 16.10.2019, 09:28
300
Солиқ қарздорлиги ундирилди

Каттақўрғон туманлараро Иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “Зирабулоқ” пахта тозалаш заводидан ундирувчи Нарпай туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 3 млрд. 792 млн. 456 минг сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Нарпай туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб томонларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли “Зирабулоқ” пахта заводининг банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутассади идораларга сўров хатлари юборилган. 

Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор “Зирабулоқ” пахта тозалаш заводидан Нарпай туман Давлат солиқ инспекцияси олдидаги 3 млрд. 792 млн. 456 минг сўм солиқ қарздорлиги тўлиқ ундирилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° дымка
Валюта курси
rightuz