Му5
46

Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси таъсис этилди

ИҚТИСОДИЁТ 16.10.2019, 09:37
322
Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси таъсис этилди

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамиятининг фаолиятни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (868-сон, 14.10.2019 й.) қабул қилинди.

Маълум қилинишича, қарорга мувофиқ, бошланғич устав капитали миқдори 25,0 млрд сўм бўлган АЖ шаклидаги қайта молиялаштириш кредит ташкилоти – Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси таъсис этилди.

Молия вазирлиги компания устав капиталида давлат номидан акциядор сифатида иштирок этади.

Компаниянинг асосий вазифаларидан бири аҳолининг арзон уй-жойларга ортиб бораётган эҳтиёжларини қаноатлантириш учун тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этишдан иборат.

Қарорга кўра, компания эмиссия қимматли қоғозларни чиқаришни давлат рўйхатидан ўтказиш ва қимматли қоғозларни чиқариш билан боғлиқ ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғимлар тўлашдан озод этилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° дымка
Валюта курси
rightuz