Му5
46

"Абу Исо Муҳаммад Термизий" бадиий фильми XVI "Лучезарный ангель" халқаро кинофестивалида иштирок этади

МАДАНИЯТ 17.10.2019, 10:33
235
"Абу Исо Муҳаммад Термизий" бадиий фильми XVI "Лучезарный ангель" халқаро кинофестивалида иштирок этади

Режиссёр Абдухалил Менгноровнинг "Абу Исо Муҳаммад Термизий" бадиий фильми XVI "Лучезарный ангель" халқаро кинофестивалида иштирок этади. Бу ҳақда "Ўзбеккино" миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Абдухалил Менгноров, 

сценарий муаллифи, режиссёр ва бош роль ижрочиси:

–Турли қиёфага кириш – актёрлик касби тақозоси. Мени томошабинлар ушбу фильмдаги Имом Термизий сиймосида эслаб юришларини истардим... Гапни икки-уч йил аввалги воқеалардан бошласам. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбариятидан шу таклиф тушганида, очиғи, жиддий олмадим. Уйга бориб, китоб титкилаган бўлдим – ҳеч вақо топилмади. Хамиртуриш йўқ. Шерободдан сал наридаги қишлоқда туғилгани, бобоси Марвдан келиб қолиб, Термизда қўним топгани ва ҳоказолар. Ота-онаси, фарзандлари ҳақида ҳеч қаерда ёзилмаган. 

Тарихга шўнғидим. Буюк алломанинг замондошлари ҳаёти, давр муҳитини ўргандим. Кейин Сурхонга отландим. Қирққиз қалъасидан Имом Термизий мақбарасигача кездим. Кутилмаганда Султон саодат мажмуасини кўриб қолдим. Асл ҳолича, тарихлигича турибди. Шу юришимда тепаликлар ошиб, сўқмоқлар оралаб тупроқ кечдим. Орқага қайтдим, яна изландим. Гоҳида воз кечдим, яна киришдим. Бир йил деганда туман тарқагандай бўлди. Улуғ муҳаддис ҳақидаги маълумотлар мисқоллаб йиғилди. Шу тариқа яхлит сценарий дунёга келди.

Тўғри, мени хаёлпарастликда ҳам айблашди, ўзим тўқиган фантазияга зўр берган эмишман. Аслида, ҳар бир эпизод кўплаб чиғириқлардан ўтди, бирламчи манбалар асосида ишланди. Қатъий айтаманки, воқеаларнинг катта қисми изланишлар, ўрганишлар асосида яратилган. Томошабинга тўқимадек кўринаётган айрим саҳналар ҳам саҳиҳ ҳадислар моҳиятига қурилди.

Муҳаддислар хотира кучи сусайса ёки ўзидан шубҳаланса, ҳадис йиғишни тўхтатишган экан. Нотўғри маълумотни одамларга етказиб қўйишнинг гуноҳи оғир саналган. Фильмда Имом Термизий қачонлардир кесиб ташланган дарахт ўрнини хотира ва сезги орқали топиши, ишонч ҳосил қилгач, ишида давом этиши кўрсатилган. Шундан ўзимиз ҳам сабоқ чиқариб, аниқ манбаси бўлмаган воқеаларни сценарийга киритмадик.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° туман
Валюта курси
rightuz