Му5
46

Режиссёр Абдувоҳид Ғаниевнинг "Биринчи август"и тез кунларда томошабинларга тақдим этилади

МАДАНИЯТ 17.10.2019, 14:53
304
Режиссёр Абдувоҳид Ғаниевнинг "Биринчи август"и тез кунларда томошабинларга тақдим этилади

“Биринчи август” фильмида олий ўқув юртларига қабул қилиш тизимида йўл қўйилган камчиликлар, айрим нопок кимсаларнинг пул эвазига билимли ва иқтидорли болалар ўрнига саводсиз абитуриентларни қабул қилиш йўлидаги қинғир ҳаракатлари, порахўрлик муҳити ва уни вужудга келтирган омиллар ҳақида ҳикоя қилинади.

Кинолойиҳа ижодкорларининг эътирофига кўра, бу фильмда кимнидир ёки қайсидир қатламни айбдор қилиш эмас, балки жамиятдаги шу иллатга бўлган лоқайлиги ҳамда коррупцияга йўл очиб берилган нотўғри механизм ҳақида ҳам фикр юритилади.

Фильм “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Олов Нур Медиа” киностудияси томонидан суратга олинди.  

Кинокартинада актёрлардан бош ролларни Йигитали Мамажонов, Феруза Юсупова, Тоҳир Саидов, Райҳон Уласенова, Собир Отажонов, Муяссар Бердиқулова ва эпизодик ролларни Самарқанд вилояти театрларининг истеъдодли актёрлари ижро этган. ­

Фильм тез кунларда кенг томошабинлар эътиборига тақдим этилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° дымка
Валюта курси
rightuz