Му5
46

Нукусда юқори синф ўқувчилари ўртасида янгича ҳарбий-спорт эстафетаси ўтказилди (Видео)

ЖАМИЯТ 21.10.2019, 09:37
Теглар: Видео
894
Нукусда юқори синф ўқувчилари ўртасида янгича ҳарбий-спорт эстафетаси ўтказилди (Видео)

Разведкачиларнинг тўсиқли йўлагини енгиш, гранатани габаритга тушуриш, нишонларга қарата пневматик милтиқдан ўқ узиш ва яна бир қанча синовларга бой бўлган янгича ҳарбий мусобақанинг илк ғолиблари аниқланди.

19 октябрь куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ташаббуси билан Нукус шаҳридаги 10 та мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида округ қўшинлари қўмондонининг кубоги учун “Ёш ватанпарварлар” ҳарбий спорт эстафетаси ўтказилди.

Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросига бағишланган мазкур мусобақа ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, спортга қизиқишини орттириш ҳамда катта ҳаётга тайёрлаш мақсадида ташкил этилган.

Мусобақани округ қўшинлари қўмондони полковник Дилшод Чориев очиб берди ва беллашув иштирокчиларини қутлади.

“Сизлар бизнинг ҳам фарзандимиз. Шу сафда турган ҳар бир  ўғил-қиз қўмондоннинг фарзанди. Биз сизларнинг спорт йўналишида, жумладан ҳарбий эстафеталарда иштирок этишларингиз учун қўлимиздан келганча ҳамма шароит яратамиз”, – деди полковник Дилшод Чориев.

Шунингдек, қўмондон ўз нутқида келгусида мазкур ҳарбий спорт эстафетасини Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг барча ҳудудлари ёшлари ўртасида ҳар йили ўтказишга ваъда берди. 

Нукус гарнизони ҳудудида жойлашган мини-полигонда қизғин баҳс ва мунозараларга бой ўтган эстафета ёшларнинг жамоа бўлиб ҳаракат қила олишини кўрсатиб берди. Мусобақа шартига кўра иштирокчилар разведкачиларнинг тўсиқли йўлагидан ўтиб, БТР-80 қуролининг мўлжалга олиш оптик мосламасини нишонга тўғирлаш, автоматни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиши ҳамда ўқдонни ўқ дорилар билан тўлдириши, гранатани белгиланган жойга тушуриши, пневматик милтиқдан мерганлик маҳоратини синовдан ўтказиши, оммавий қирғин қуролларидан ҳимоя воситаларини кийиши, шартли ярадорга тиббий ёрдам кўрсатиши ва радиоалоқани ишга ҳозирлаши зарур эди.

Ҳар бир жамоадан 3 нафар ўғил ва 3 нафар қиз болалар қатнашган баҳслар давомида иштирокчиларнинг ғалабага бўлган ишончи охирги дақиқаларгача сезилиб турди. Барча меъёрларни бажаришда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида тўсиқлар олдида ҳарбий хизматчилар назоратни амалга оширди. 

Якуний натижаларга кўра Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг кубоги учун кечган беллашувда Нукус шаҳридаги 19-умумтаълим мактаби ўқувчилари ғолиб бўлди. Иккинчи ўринни 36-мактаб ўқувчилари ва учинчи ўрин 17-мактаб жамоасига насиб этди. 

Ғолиб ва совриндор жамоалар ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг кубоги, эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Ҳарбий спорт эстафета доирасида ёшлар учун қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника намойиши ҳамда концерт дастури бўлиб ўтди. Округ қўшинлари қўмондонлигининг моддий таъминот бўлинмалари томонидан икки юз нафардан зиёд ёшлар учун мобил дала ошхонасида ҳарбийча тушлик ташкил этилди. 

Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати

Шарҳлар

Эндиликда ЙПХ ходимлари ҳайдовчиларни асоссиз тўхтатмайди (Видео)

13.11.2019, 17:56

Агар ходимнинг қўлида дислокацияси бўлмаса, у сизга маъмурий баённома тузишга хақи йўқ ва тузган баённомаси юридик кучга эга эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ...
Ўзбекистонлик йигитлар шиппак ёрдамида қувур чалиб, CАGТ танлови ҳакамларини хайрон қолдирди (Видео)

13.11.2019, 17:12

Ўзбекистонлик йигитлардан иборат Blueman гуруҳи Central Asia’s Got Talent халқаро танловида ноодатий чиқиш билан мухлислар олқишига сазовор бўлди. Улар Шакиранинг Waka Waka ва Europe гуруҳининг...
Самарқандда бир ой комада ётган 48 ёшли аёл ҳаётга қайтарилди (Видео)

12.11.2019, 16:40

Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлимида 48 ёшли аёл бир ой комада ётди. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан у ҳаётга қайтарилди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион...
Ўрмон ёнғинлари оқибатида 7 киши бедарак йўқолди (Видео)

11.11.2019, 14:57

Австралияда ўрмон ёнғинлари кучаймоқда, деб хабар берди Вести.ру нашри. Ўрмон ёнғинлари оқибатида етти киши бедарак йўқолган, 35 киши қаттиқ жароҳатланган. Қолаверса, 100 дан ортиқ уйлар вайрон...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° дымка
Валюта курси
rightuz