Му5
46

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Россияда «Очиқ инновациялар» форумида иштирок этмоқда

ЖАМИЯТ 23.10.2019, 10:16
114
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Россияда «Очиқ инновациялар» форумида иштирок этмоқда

2019 йил 22 октябрь куни «Сколково» технопаркида «Очиқ инновациялар» – «Ақлли иқтисодиёт», «Рақамли миллат учун учта дилемма» мавзуларига бағишланган форумининг ялпи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев, Беларус Республикаси Бош вазири Сергей Румас, Оксфорд университети профессори Ник Бостром ва бошқалар ўз нутқлари билан қатнашишди.

Абдулла Ниғматович ўз нутқида жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистонда қулай экомуҳитни яратиш мақсадида дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг технлогик парки – IТ-парк ташкил этилганлиги ва унинг резидентларига Президентнинг «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони доирасида катта имтиёзлар берилганини айтиб ўтди.

«Технопарк фаолияти стартап ташаббусларини ўз ичига олади, хусусан, акселерация ва инкубация дастурлари ишга туширилган ва уларни молиялаштириш учун биринчи венчур фонд ташкил этилган. Ишончим комилки, кўпгина мамлакатларда рақамли саноатни янада ривожлантириш ушбу жараённинг барча асосий иштирокчилари бўлган давлатдан тортиб, хусусий инвесторлар ва стартап лойиҳаларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини талаб қилади», – дея қўшимча қилган Бош вазир.

Шунингдек, Беларусия Бош вазири Сергей Румас биринчи Евросиё венчур фондини яратиш ғоясини илгари сурди.

Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни Сколково технопаркида VIII «Очиқ инновациялар» халқаро форуми бошланди. Унинг асосий мавзулари «Рақамли миллат. Интеллектуал иқтисодиётга ўтиш» ҳисобланади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
rightuz