Му5
46

Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари пора билан қўлга олинди

ЖАМИЯТ 23.10.2019, 10:24
224
Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари пора билан қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабарига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари  томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Э.З. фуқаро Р.М.дан ўзбошимчалик билан қурилган иморатга эгалик ҳуқуқини эътироф этиш бўйича туман ҳокимининг қарорини чиқариб бериш эвазига 5.000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан 11.10.2019 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти томонидан Э.З.га нисбатан ЖК 210-моддаси 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° дымка
Валюта курси
rightuz