Му5
4

Жанубий Кореяда ватандошларимиз Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб этишди

ЖАМИЯТ 30.10.2019, 11:48
Теглар: Фото
1258
Жанубий Кореяда ватандошларимиз  Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб этишди

Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган фаол ватандошларимиз “Сеул халқаро маданиятлар фестивали” доирасида Ўзбекистонинг маданияти, санъати ва туризм салоҳиятини тарғиб этишди.  

Тадбирда ўзбек миллий таомлари ва қандолатчилик маҳсулотлари билан бир қаторда миллий либослар, рақс ҳамда қўшиқлар орқали Ўзбекистон ёшлар умумжаҳон ассоциациясининг Жанубий Кореядаги вакиллари томонидан корейс ҳамда бошқа чет эллик меҳмонларга Ўзбекистоннинг бой маданияти, санъати ва туризм салоҳияти тарғиб қилиниб, она юртимиз ва туризм соҳасида кузатилаётган ўзгаришлар ҳақида кўплаб маълумотлар тақдим этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда она ватанимизни дунёга танитиш, кореяликлар орасида юртимизнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш борасида қатор ишларни амалга оширмоқдамиз. Сеул халқаро маданиятлар фестивали иштирокчилари Ўзбекистон ҳақида янада чуқурроқ таассуротга эга бўлишди. Фестивалга ташриф буюрган меҳмонларнинг Ўзбекистон ҳақида қизиқтирган саволларига жавоб бердик. Ўйлаймизки, уларнинг ватанимизга бўлган қизиқишлари янада ортди” – дейди ватандошимиз, Ўзбекистон ёшлар умумжаҳон ассоциациясининг Жанубий Кореядаги вакили Шоҳруҳ Жабборов. 

Шарҳлар

Хоразмда “Шамол генератори” ишлаб чиқарилади

22.01.2020, 18:06

Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш тарихан жуда узоқ даврларга бориб тақалади. Қадимдан қуёш ва шамол энергетикасидан маълум даражада инсоният ўз яшаш турмуш тарзида фойдаланиб келган. Масалан...
Қорақалпоғистон Республикасида Ватан ҳимоячилари куни байрамининг ёрқин лаҳзалари (Фоторепортаж)

14.01.2020, 20:17

Бугун, 14 январь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда...
Нукусдаги фестивалда ҳарбийларнинг чиқишлари, ёшлар билан қувноқ баҳслар, қурол, ҳарбий техникалар кўргазмаси ва бошқалар намойиш этилди (Фото)

14.01.2020, 18:07

Ватанпарварлик ойлиги доирасида барча ҳудудларда бўлгани каби Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ватанпарварлик фестиваллари орқали Ватан ҳимоячилари куни айёми умумхалқ байрами сифатида халқимиз билан бирга ўтказиляпти.Нукус шаҳри...
Австралия табиий офат исканжасида (Фото)

07.01.2020, 12:29

2019 йилнинг октябрь ойларида ҳаво ҳароратининг исиб кетиши оқибатида Австралиянинг шарқий ҳудудларида бошланган ўрмон ёнғинлари ҳозирда Янги жанубий Уэлс ва Виктория штатларининг жанубий-шарқий қисм ҳудудларигача...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° дымка
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz