Му5
44

"Хафа бўлиш йўқ"нинг қалтис хазили сабаб Қашқадарёда тўй бузилишига бир баҳя қолди (видео)

ЖАМИЯТ 31.10.2019, 11:09
Теглар: Хафа бўлиш йўқ
3949
"Хафа бўлиш йўқ"нинг қалтис хазили сабаб Қашқадарёда тўй бузилишига бир баҳя қолди (видео)

"Хафа бўлиш йўқ" дастури бошловчилари инсонларга ҳазил қилишни давом этмоқда. Бу сафар ҳазилнинг ўлжаси ёш йигит бўлди. Бу ҳақда everday.uz мухбири маълум қилган.

Айтилишича, дастур бошловчилари ёш йигитнинг тўйига келиб унга ҳазил қилишади. Яъни, уларнинг сценарийси бўйича куёвнинг собиқ яхши кўрган қизи унинг тўйига келин кўйлакда келади ва тўй меҳмонларига йигитни қаттиқ севганини айтади.

Ҳазил ишончли чиққанидан келин йиғлаб юборган ва тўйни тўхтатмоқчи бўлган. Яхшиямки дастур бошловчилари бу ҳазил эканини айтган ва ҳаммаси жойига тушган. Дастурнинг ушбу сони Қашқадарёда суратга олингани айтилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, олдинроқ бошловчилар шоу-бизнес юлдузлари билан ҳазил қилишган ва кўплаб артистлар қўпол ҳазилларга эътироз билдиришган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
rightuz