my5

Ўзбекистонда кино прокати ривожлантирилади

МАДАНИЯТ 01.11.2019, 09:57
Теглар: Кино
1173
Ўзбекистонда кино прокати ривожлантирилади

Кеча, 31 октябрь куни "Ўзбеккино" Миллий агентлигида Вазирлар Маҳкамасининг давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган бадиий фильмларнинг рекламаси ҳамда телевидение, радио ва Интернет тармоқларидаги пиар-компанияси ташкил этиш ва амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ўтказилган мажлис баёни юзасидан  йиғилиш бўлиб ўтгани хақида хабар берган эдик. Унда кино соҳасининг энг муҳим ва оғриқли нуқталари, дунё тажрибаси, шунингдек истиқболи муҳокама қилинди.

Фирдавс Абдухолиқов, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бош директори:

- Маълум бир даврда кино тарғиботи оқсаб қолгани учун бугун кино соҳасида талай муаммолар йиғилиб қолган. Дунё кино саноатида кино учун муҳим аҳамиятга эга бўлган кинопродюсерлар бизда етишмайди.  Улар пиар ва тарғибот билан шуғулланиши керак. Кинога қизиқтириш, унга аудитория топиш продюсерларнинг зиммасида бўлади. Шунингдек, Голливуд фильмларини ўзбек тилига таржима қилиб, намойиш этиш ҳам кино прокатини ўстиради. Бугунги йиғилишимиздан асосий мақсад мана шу муаммоларни аниқлаш ва уларга ечим излаш. Муаммолар аниқландими, ечимига бугундан киришишимиз керак. Шу мақсадда кино прокати ишини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи тузилади ва улар барча жойда бўлиб, муаммоларни ўрганиб келишади. Қолаверса, кино танқидчилигини ҳам ривожлантиришимиз зарур. Чунки кинони танқид ўстиради. Ўзбек киносининг ютуғи - халқимизнинг ютуғи. Барчамиз шу мақсад йўлида биргаликда ишлашимиз керак.

Дилмурод Масаидов, кинорежиссёр:

- Кинотеатрлар қуришда шаҳарлар билан чекланиб қолмасдан, қишлоқ жойларида ҳам кўпроқ кинозаллар қуриш керак. Ишонаверинг, қишлоқда одамлар кино қўйиб берсангиз, ҳозир ҳам маза қилиб томоша қилади. Аслида, қишлоқда ичида буфети, ҳамма шароити бор кинотеатр бўлиши ҳам шарт эмас, кино кўрсатадиган катта бир экран бўлса бўлди. Ўзим болалигимда киноларни қандай қизиқиш билан кўрганимизни эслайман. Катта бир майдонда битта киноэкран бўларди, холос. Яна бир гап, кинотеатрларда чет эл фильмларини ўзбекчага таржима қилиб намойиш этиш керак. Чунки деярли ҳамма кинотеатрларда чет эл фильмлари рус тилида кўрсатилади.

Музаффар Эркинов, кинорежиссёр:

- Кино тарғиботи, кинотеатрлар аҳволини яхшилаш, уларнинг сонини кўпайтириш ҳақида гапирарканмиз, кино ўғрилари билан курашни ҳам айтиб ўтмоқчиман. Негаки узоқ йиллардан бери "киноқароқчилик"дан жабр чекамиз. Жиноят кодексига "киноқароқчилик" ни жазолаш билан боғлиқ бандлар киритилиши керак деб ўйлайман. Чунки битта кино суратга олиш учун катта бир ижодий жамоа ишлайди. Бу эса уларнинг меҳнатини куйдирадиган бир ҳолат.

Авваллари қишлоқларга кўчма кинотеатрлар борарди, клублар бўларди ва одамлар маза қилиб кино томоша қилишарди, масалан, ҳиндларнинг "Танцор диско" каби фильмларини. Аммо ҳозир "Танцор диско" замони эмас. Чунки кинога бўлган қизиқиш пасайиб кетган. Мана, Тошкент ситида нега кинотеатр қурилмаяпти? Чунки кинога бориш маданияти тушиб кетган. Биз биринчи навбатда томошабинда шу маданиятни шакллантиришимиз керак.

Шарҳлар

Янги фильм — Aнжелина Жоли ёвуз малика ролида (фото ва видео)

03.12.2020, 20:22

"Питер Пен ва Алисия мўъжизалар мамлакатида" (Қайтиш) фильмининг суратга олиш ишлари икки йил олдин тугаганлигига қарамай намойиш этилмаётган эди. Сабаби шу вақт ичида Бренд Чепман...
Эргаш МЎМИНОВ: “Мени ҳануз “Масхарабоз” деб чақиришади

18.10.2019, 16:41

1970 йилда суратга олинган “Ҳинд киноси отаси” Раж Капурнинг “Менинг исмим — Масхарабоз фильми” ва масхарабозРажу образи кўп йиллар ўзбек томошабинларининг қалбини эгаллаб келди. Мустақилликнинг...
​ЖАҲОНГИР АҲМЕДОВ: “МEН” БОШҚА ИЖОДКОРЛАРНИ ТАН ОЛМАЙМАН!”

20.10.2017, 15:25

Кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов ўзбек киноси ва киноижодкорларга оид танқидий фикр-мулоҳазалари билан бўлишди. Жаҳонгир Аҳмедов ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасида бугун кинода фаолияти юритаётган ижодкорларнинг аксарияти ўзини ўйлаб...
​РОССИЯЛИК КИНОИЖОДКОРЛАР ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ СЕРИАЛ СУРАТГА ОЛА БОШЛАДИ

13.10.2017, 09:41

Россиянинг НТВ телеканали янги “Юбилейный встречный” сериалини суратга олиш ишларини бошлади. Суратга олиш ишлари Ўзбекистондаги Кинематографияни ривожлантириш маркази кўмагида амалга оширилиб, марказ ижодкорларгаактёрлар кастингини ташкил...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+4° туман
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79