АсосийSport

Полвонларимиз жаҳон чемпионатида 12 та медалга эга бўлишди

'Полвонларимиз жаҳон чемпионатида 12 та медалга эга бўлишди'ning rasmi

1-3 ноябрь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида белбоғли кураш (борьба на поясах) бўйича катталар ўртасидаги XVII жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 40 та давлатдан спортчи иштирок этган мазкур жаҳон чемпионатида терма жамоамиз 1 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди.

Жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган полвонларимиз қуйида кўришингиз мумкин:

Олтин медаль

Илҳом Машрабов (75 кг. Андижон)

Кумуш медаль

Шерзод Раҳимов (+100 кг. Фарғона)

Зайлобиддин Ортиқов (100 кг. Тошкент ш.)

Ҳусниддин Рўзиев (82 кг.Андижон)

Дилафрўз Мамажонова (66 кг. Наманган)

Бегойим Рахимбоева (76 кг. Хоразм)

Бронза медаль

Рустам Умаров (90 кг. Наманган)

Шахзод Абдураҳмонов (62 кг. Тошкент в.)

Файзулла Мунисжонов (68 кг. Наманган)

Абдулла Тохиров (75 кг. Наманган)

Муниса Алишерова (52 кг. Қашқадарё)

Уллижон Давлатова (58 кг. Хоразм)

    Бошқа янгиликлар