Му5
44

Ҳиндистонлик киноижодкорлар Хоразмда “Khuda Hafiz” номли фильмни суратга олмоқда

МАДАНИЯТ 07.11.2019, 16:37
Теглар: Ўзбеккино, Ҳиндистон
175
Ҳиндистонлик киноижодкорлар Хоразмда “Khuda Hafiz” номли фильмни суратга олмоқда

Ҳиндистоннинг Panorama Studios Ўзбекистонда “Khuda Hafiz” номли романтик жангари фильмни суратга олиш ишларини бошлади. Бу ҳақда "Ўзбеккино" миллий агентлиги Матбуот хизмати хабар қилди.  

Маълум қилишларича, фильм режиссёри сифатида Фарук Кабир иштирок этмоқда. 

“Khuda Hafiz” фильмини тасвирга олишда қатнашиш учун Ҳиндистондан 130 киши ҳамда АҚШ, Россия ва қатор Европа мамлакатларидан 30 киши Ўзбекистонга келган. Фильмни суратга олиш ишлари 14 октябрда бошланган. Айни пайтда съёмка ишлари қизғин давом этмоқда.

Ушбу лойиҳада Муқимий театрининг маҳоратли актёри Отабек Ҳақбердиев ҳам иштирок этаяпти. Шу билан бирга ижодий жараёнда Ўзбекистондан бир қатор ҳам актёрлар, техник ходимлар жалб қилинган. 

Ўзбекистондаги суратга олиш ишлари бюджети бир миллион долларга яқинни ташкил қилиши кутилмоқда. Фильм Тошкент ва Хива шаҳарларида суратга олинади. Шундан сўнг ижодий гуруҳ ўз ишини Ҳиндистонда давом эттиради.

“Khuda Hafiz” фильми романтик-экшин жанрда бўлиб, бош ролни Видют Жамвалл ижро этмоқда. Кинокартина ҳақидаги дастлабки маълумотларни фильмнинг менежери, кинотанқидчи Таран Адарш Twitter саҳифасида эълон қилган. Фильм сюжетига ҳаётий воқеалар асос қилиб олинган. 

Картина премъераси 2020 йилда бўлиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+2° туман
Валюта курси
rightuz