АсосийDunyo

Эрдўған ал-Бағдодийнинг боласи қўлга олинганини маълум қилди

'Эрдўған ал-Бағдодийнинг боласи қўлга олинганини маълум қилди'ning rasmi

Илгари Туркия президенти ал-Бағдодийнинг хотини, опасининг оиласи қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. Энди Бағдодийнинг ўғли ҳам қўлга олинди. Бу ҳақда ТАСС нашри ёзди.

Кеча Раджаб Тойиб Эрдўған "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг боласи Туркия хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинганини маълум қилди. 

"Ўтказилган ДНК тести натижасида у ҳақиқатан ҳам ал-Бағдодийнинг боласи эканлиги тасдиқланди. Туркияда қўлган олинган ал-Бағдодийнинг барча яқин қариндошлари Туркия депортация марказида сақланмоқда. Адлия вазирлиги уларга тегишли масала юзасидан барча зарурий чораларни кўради", – дея таъкидлади Эрдўған.

 

    Бошқа янгиликлар