АсосийJinoyat

Ҳужжатдан "тушиб қолган" 32,4 миллион сўмлик тухум аниқланди

'Ҳужжатдан "тушиб қолган" 32,4 миллион сўмлик тухум аниқланди'ning rasmi

Бугунги кунда давлатимиз томонидан экспортга кенг имкониятлар ва қулай шарт шароитлар яратиб берилмоқда. Бироқ мазкур имкониятларни суиистеъмол килиш ҳолатлари ҳам афсуски кузатилмоқда.

Жумладан, экспорт мақсадида мамлакатимиздан қўшни давлатга йўл олган фуқаро П.Б. бошқарувидаги юк автомашинаси “Айритом” чегара божхона постида белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча умумий қиймати 32,4 миллион сўмлик 54 минг донатухумлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар