Му5
8

Россия Латвиядан Алишер Усмоновга туҳмат қилаётган журналистни топширишни сўради

ДУНЁ 08.11.2019, 15:26
Теглар: Россия, Алишер Усмонов
686
Россия Латвиядан Алишер Усмоновга туҳмат қилаётган журналистни топширишни сўради

Россиялик терговчилар “Росбалт” нашри журналисти Александр Шварёвни қидирувга бериш ва ҳибсга олиш тўғрисидаги ҳужжатларни Интерполга тайёрлашди. Журналист туҳмат ва 3 миллион рубль таъмагирликда айбланмоқда. Бу ҳақда “Интерфакс” нашри хабар берган.

Маълум бўлишича, айни вақтда Шварёв Латвия пойтахти Ригада даволанмоқда.  

“Айни вақтда тергов томонидан Шварёвни халқаро, жумладан Латвия ҳудудида қидирувга бериш ва уни ҳибсга олиш бўйича чора кўриш тўғрисида қарор чиқарилган. Яқин орада ҳужжатлар Интерполга юборилади”, — дейилади хабарда.

Унинг таъкидлашича, Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари шунингдек латвиялик ҳамкасбларига журналистни ҳибсга олиш ва уни Россияга экстрадиция қилиш ҳақида сўров юборишни режалаштирмоқда.  

Бундан аввалроқ полиция Шварёвга россиялик миллиардер Алишер Усмоновга туҳмат қилиш ҳамда қозоғистонлик тадбиркор, “Fincraft Resources” холдинги директорлар кенгаши раиси Кенес Ракишевдан 3 млн рублдан кўпроқ (50 минг доллар) пул талаб қилиш айбловларини қўйган. Биринчи айблов бўйича журналистга 5 млн рубллик жарима солиниши ёки 480 соатгача мажбурий ишлар белгиланиши, иккинчи айблов бўйича эса 15 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Терговга кўра, Шварёв Алишер Абдуллаев исмли шахс (у ҳам халқаро қидирувга берилган) билан бирга 2018 йил июлидан октябригача бир неча сайтларда гўёки Усмоновнинг оғир жиноятларга алоқадорлиги ҳақида ёлғон ахборотни жойлаштирган. Полициянинг ўрнатишича, бу маълумотлар ҳақиқатга мос эмас ва ёлғон, шаънга доғ туширувчи ҳамда тадбиркорнинг обрўсига путур етказувчи ва унга маънавий зарар етказувчи ҳисобланади.    

Бундан ташқари, Шварёв Абдуллаев ва яна бир неча киши билан бирга турли сайтларда қозоғистонлик тадбиркор Ракишевни фирибгарликда, жиноий гуруҳлар билан алоқадорликда ва бошқа жиноятларда айблаб, у ҳақида обрўсизлантирувчи ахборот жойлаштирган. Улар тадбиркор вакилларининг бу маълумотларни ўчириб ташлаш ҳақидаги илтимосини бажариш учун 50 минг доллар талаб қилишган, акс ҳолда тадбиркор ҳақида ёлғон ахборот тарқатишни давом эттириш билан таҳдид қилишган.

Шварёвнинг адвокати айбловни ясама деб ҳисоблашини, журналистнинг жиноий таъқиб қилинишини эса буюртма асосида амалга оширилаётганини айтган.

“Айблов мутлақ конкретлаштирилмаган, ясама ва асосга эга эмас, виртуал айблов деб айтиш мумкин”, деб айтган адвокат.

Унинг таъкидлашича, журналист ўзига қўйилаётган айбловларни тан олмаяпти.

Москванинг Тверь суди 11 ноябрда Шваревнинг сиртдан ҳибсга олиниши ҳақидаги даъво аризасини кўриб чиқади.

Шарҳлар

Россия конидаги ёнғинда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз жасади Ўзбекистонга қайтарилди.

25.12.2019, 11:03

Хабарингиз бор, Россиядаги конда содир бўлган ёнғинда ўзбеклар ҳам ҳалок бўлгани хабар берилган эди. ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг жасадлари Ўзбекистонга қайтарилиши бўйича маълумот берди. Мамлакатимизнинг Екатеринбург...
Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахс Россияда ушланди

21.12.2019, 09:50

Вобкент туманида қидирувда бўлган шахс Владивостокда ушланди, дея маълум қилди Бухоро вилояти ИИБ.Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун 05.03.2015 йилда қидирув...
Россия 4 йилга Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларидан четлатилди. Чунки...

12.12.2019, 12:10

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ижроия қўмитаси Россияни тўрт йилга йирик халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилди, дея хабар берди Go Sport. Буларга - Олимпия ўйинлари...
Ўзбекистонга қайтишни истаганлар орасида Россиядан бўлган мурожаатлар етакчилик қилмоқда

03.12.2019, 18:35

 Хорижда ишлаб юрган ўзбекистонликларнинг ватанга қатишларида кўмаклашилаётганилиги бўйича маълумот берилди.Унга кўра, 2019-йил 1-январдан 1-ноябргача “Истиқболли Авлод” ижтимоий-ахборот маркази томонидан 381 та ариза қабул қилинган. Мурожаатларда...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz