Му5
44

Наманганда автомашина олиб қочган маст эркак ЙТҲга учраб вафот этди

ЖАМИЯТ 08.11.2019, 17:54
Теглар: ЙТҲ
234
Наманганда автомашина олиб қочган маст эркак ЙТҲга учраб вафот этди

 

Наманганда қаровсиз қолдирган машина маст фуқаро томонидан олиб қочилди, бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

7 ноябрь куни соат тахминан 00:35 да, 23 ёшли фуқаро Н.А, маст ҳолатда бўла туриб, ўзининг танишлари 24-ёшли У.К. ва 23 ёшли Р.Т.лар билан биргаликда Наманган шаҳар Порлоқ маҳаласида қаровсиз қолдирилган фуқаро А.Тга тегишли бўлган «ВАЗ-21013» русумли автомашинани олиб қочган.

У Пунгон-Наманган йўлининг 68 километирида, бошқарувни йўқотиб йўлнинг ўнг томонидаги дарахтга урилган.

ЙТҲ оқибатида, автомашинани бошқариб келган Н.А. ҳодиса жойида вафот этган, шериклари эса яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов жараёнида барча ҳолатлар ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Қуйичирчиқ туманида 2 та “ISUZU” автобуси ҳалокатга учрагани хабар қилинган эди.

Шарҳлар

Юнусобод туманида содир бўлган ЙТҲда “Матиз” 64 ёшли пиёдани уриб юборди (видео)

07.11.2019, 16:45

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ЙТҲ ҳақида маълумот берди. Бугун интернет тармоғида пиёда иштирокидаги ЙТҲ акс этган видео тарқалди. Мазкур факт бўйича шуни маълум қиламизки,...
Интернетда тарқалган Сергелидаги ЙТҲга ойдинлик киритилди

04.11.2019, 17:12

 Интернет тармоғида 1 ноябрь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси туширилган видео тарқалди. Ушбу ҳодисага Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ойдинлик киритди.Маълум қилинишича, ушбу ҳодиса...
Қозоғистонда ўзбекистонликлар ЙТҲга учради

04.11.2019, 09:34

Қозоғистон Республикасида ўзбекситонликлар ЙТҲга учраши оқибатида бир киши оламдан ўтди. Бу ҳақида ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хабар берди.Мамлакатимизнинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019-йил 2-ноябр куни...
Қаршидаги аянчили ЙТҲда вафот этган ва кўплаб “реанимация”да ётганлар бор

03.11.2019, 15:05

Бир одам вафот этган ва 6 нафар йўловчилар жароҳат олган аянчли йўл транспорт ҳодисаси содир этилди деб хабар берди ИИВ ҳузуридаги  Тергов департаменти.Аниқланишича, кеча, 02...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
rightuz