my5

Андижон вилоят ҳокими шифокорларнинг касб байрамида таниқли шоирга Nexia 3 совға қилди

ЖАМИЯТ 12.11.2019, 14:28
Теглар: Андижон, Шуҳратбек Абдураҳмонов, Хонобод
957
Андижон вилоят ҳокими шифокорларнинг касб байрамида таниқли шоирга Nexia 3 совға қилди

Андижон вилоятининг Хонобод сиҳатгоҳида тиббиёт ходимлари куни тантанали тарзда нишонланди.

Тиббиёт соҳасида самарали меҳнат қилаётган 500 нафардан зиёд шифокорларнинг дам олиб ҳордиқ чиқаришлари учун алоҳида эътибор қаратилди. Шанба кунининг  иккинчи ярмида Хонтоғда бунёд этилаётган дала-ҳовлилар, Оловиддин оромгоҳи ва Хонобод санаториясига жойлашган шифокорлар кечга қадар мириқиб хордиқ чиқардилар. Шифокорлар учун икки кун давомида ҳазил-мутойибага бой кўнгилочар тадбирлар, концерт дастурлари, спорт мусобақалари ташкил этилди.

Байрам тадбирида тиббиёт ходимлари, давлат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик, ОАВлари вакиллари, маданият ва санъат намояндалари иштирок этдилар.

Тадбирнинг тантанали қисмида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов президент Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Вилоят раҳбари  шарафли ва масъулиятли касб эгаларига ўз эзгу тилакларини билдирди. 

Сана муносабати билан Президент фармонига кўра бир гуруҳ тиббиёт ходимларига давлат мукофотлари тантанали равишда топширилди. Шунингдек, соҳа илғорларига вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Бундан ташқари Пахтаобод туманидаги Озод қишлоқ врачлик пунктига тез тиббий ёрдам автомашинаси совға қилинди. 

Тадбир давомида Андижоннинг эрка шоир ўғли, Ватан куйчиси Шарофиддин Болтабоевга  юртни мадҳ этувчи шеърлари учун вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғаси,  енгил автомашина  топширилди, дея хабар беради вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. 

Тантанали тадбирда санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури намойиш этилди.

 

Шарҳлар

Андижонда мактабнинг эски омборидан қўл гранатаси топилди

24.12.2019, 09:41

Андижон вилояти Асака тумани ИИБ ҳамда ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасининг вилоят ҳудудига хизмат кўрсатиш бўйича махсус отряди ходимлари томонидан 11-сонли мактаб текширилганида, таълим муассасасининг...
Андижон вилояти ҳокими ўз стипендиясини жорий этди

18.12.2019, 20:39

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятдаги олий ўқув юртлари талабалари учун стипендия таъсис этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.Вилоят ҳокими вилоятдаги олий ўқув юртларида таҳсил...
Андижонда рашкчи эр очиқ суд қилиниб, жаримага тортилди

16.12.2019, 19:05

Андижон вилояти Улуғнор туманида яшайдиган К.Н. (шахси ўзгартирилган) жорий йилнинг 2019 йил 23 ноябрь куни соат 22.00лар чамасида ўзининг яшаш хонадонида турмуш ўртоғи Ю.Д.(шахси ўзгартирилган)ни...
Андижонда наряддаги посбонлар ёнаётган уйда билмай ухлаб ётганларни қутқариб олди

16.12.2019, 13:37

Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ЖТСБ баталь­они ходимлари, сафдорлар Муҳаммаджон Азимов ва Санъатбек Тожибоев пиёда патруль наряди таркибида хизмат олиб бораётганида тунги соат 2.00 бўлиб...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° небольшая облачность
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92