my5
all

Ўз келинидан куйган онанинг ҳикояси

МУТОЛАА 12.11.2019, 17:40
5316
Ўз келинидан куйган онанинг ҳикояси

Ёшим 67 да. 4 нафар фарзанднинг онасиман. 2017 йил 24 ноябрь куни ўғлимни орзу-хавас билан уйлантирдим. Ўғлим ва келиним аввалига яхши яшашди. Кейинчалик арзимаган сабаб билан орасида жанжал чиқа бошлади. Аввалига келинимни ёнини олиб, ўғлимни урушдим. Орадан 1 ой ўтар-ўтмас, декабрь ойида келиним, ўғлим ва мен тушлик қилаётган пайтимизда келинимнинг телефонига СМС хабари келиб қолди. У телефонни шартта олиб, бошқа хонага чиқиб кетди. Изидан ўғлим хонага киргунча келиним сим-картани телефонидан олиб, синдириб, ютмоқчи бўлди. Ўғлим эса оғзидан сим-картасини олиб, унинг ким билан гаплашаётганини билиш мақсадида уяли алоқа компаниясига олиб борса, улар синган сим-карта маълумотларини тиклаб беролмасликларини айтишган. Шунда ҳам ўғлим мени ўйлаб, тақдирига кўниб яшайверди. Лекин аҳвол ўнгланмади...

Келиним оддий маиший уй ишлариниям қилмасди. Пешинда 3-4 соатлаб ухларди, оиласи бузилмасин деб индамасдим. Ўғлим билан урушиб қолишса, дарров “отамни уйига кетаман, мени отам бошига тож қилади” дер эди. Мен эса, яхши гапириб, уйга қайтарардим. Ойлар ўтди... 2018 йилнинг 14 июлида ўғлим билан яна урушиб қолиб, келиним ота уйига кетиб қолди. Мен эса, опасига қўнғироқ қилиб, бор гапни айтиб бердим. Улар келиб, келинимни қатариб олиб келишди. Яна орадан 2 ҳафта ўтиб, ўғлим уйга тўлиб-тошиб, яхши кайфиятда кириб келди ва келинимнинг бегона эркак билан телефонда гаплашиб турганини эшитиб қолади. Телефонига қараса, келиним ўғлимни, мени, бутун оиламизни куракда турмайдиган гаплар билан ҳақоратлаб, СМС-хабарлар жўнатиб турар экан. Шундан сўнггина ўғлим қайнотасига қўнғироқ қилиб, бор гапни айтиб берди. Келиним эса “ўзимни машина тагига ташлайман” деб кеч соат 23 ларда бизни қўрқитмоқчи бўлди. Бир амаллаб қайтардик. Бироздан сўнг отаси ва акаси келиб, келинимни урардан нари-бери қилиб, уйига олиб кетишди. 2018 йил 12 сентябрда унинг ота уйида кўзи ёриди. Бу орада мен сиқилганимдан 3 та жарроҳлик амалиётини ўтказдим. Тўй қиламан деб куёвимдан катта миқдорда қарз олгандим. Уни узиш учун уйимни сотишимга тўғри келди. Қудаларим эса, қизини уйимизга киритиш учун судга ариза беришиганди. Эски уйимиз қарз ҳисобига куёвим номига расмийлаштириб берилганди. Ўзимиз эса, катта ўғлимнинг уйига рўйхатга қўйилган эдик. Фуқаролик суди эса, келин тушган уйнинг 1 хонасига расмийлаштириб берилсин дея қарор чиқарди. Мана энди бу келин дастидан қизимнинг ҳам оиласи бузилай деяпти...

                Мен ҳаётим бошқаларга ўрнак бўлиши учун, ҳозирги келинлар бундай хатолар қилмасликлари учун, ўз фарзандларини ўз отаси билан ўстириб, бахтли яшашга ҳаракат қилишларини истардим... Ҳайтим ҳаммага ибрат бўлсин. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81